Kun: 20.02.2024

Тошкентда пора билан қўлга тушган судья қамалди

Ўтган йили пора билан қўлга тушган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Б.И. 5 йилга қамалган ва ҳозирда жазони ўтамоқда. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Икромжон Муслимов маълум…

Ўзбекистон Россиядан газ импортини ошириш учун 470 миллион доллар сарфлайди

Бу лойиҳа хорижий банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига амалга оширилади. «Ўзтрансгаз” Россия табиий гази импортини ошириш мақсадида газ қувурларини модернизация қилиш учун 470 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, мазкур инвестиция лойиҳаси 2024-2030 йилларда амалга оширилади….

Россияда Ўзбекистон фуқароси қуролли ҳужумга учради

Санкт-Петербургдаги Виборг шоссесида ёлланма қотил Ўзбекистон фуқаросининг бошига “Макаров” номли ўқотар қуролдан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Россия Тергов қўмитасининг минтақавий штаб-квартираси хабар берди. Қайд этилишича, петербурглик адвокатнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 41 ёшли Рустамбек…

Айрим жойларда ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмаган – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айрим вазирлик, идора ва вилоят ҳокимликларида ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмаганини танқид қилди. Бу ҳақда Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз очди. Ушбу  йиғилишда ногиронлиги бўлган…

Мактаб ўқувчиларига мобиль телефонлардан фойдаланиш тақиқланди – Британияда

Буюк Британия мактабларида телефонлардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланди. Бу ҳақда «The Times» хабар берди. Таълим вазирлигининг маълум қилишича, қиролликда 12 ва ундан катта ёшдаги болаларнинг 97 фоизи шахсий қўл телефонига эга. Тадқиқотлар натижасида, мобиль қурилмалардан фойдаланиш тақиқланган мактабларда таълим сифати яхши экани…

Наманганда 5 млрд сўмдан кўпроқ қийматдаги электр энергияси ўғирланди

Наманган вилоятида энергия ресурсларидан 61 ҳолатда ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди.  Аниқланишича, ушбу ҳолатлар бўйича зарар 5 миллиард 70 миллион сўмни ташкил этган. Хусусан, Чортоқ туманида жойлашган «Ч.М.В.» МЧЖда электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиши…

Навальнийнинг жасади яна икки ҳафта “экспертиза”дан ўтказиладиган бўлди

Россиялик мухолифатчи Навальнийнинг жасади яна 14 кун давомида «кимёвий экспертиза»дан ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Кира Ярмиш хабар берди. Унга кўра, марҳум сиёсатчининг жасади яна икки ҳафта давомида оиласига кўрсатилмайди. Россия Тергов қўмитаси Алексей Навальнийнинг жасадини унинг онаси Людмила…

Тошкентда 2 та электробус ва Cobalt тўқнашди

Бугун, 20 февраль куни Тошкентда 2 та электробус ва Cobalt русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди. Қайд этилишича, соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчаси сотув офиси қаршисида 1997 йилда туғилган Д.С….

Аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш бўйича маҳалла даражасида алоҳида тизим яратилиши белгиланди.

Тазйиққа учраган аёллар реестри тузилиб, уларга маҳаллада тезкор комплекс хизмат кўрсатиш тизими жорий қилинади. Ҳар бир туман шифохонасида зўравонликка учраганларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган хоналар ташкил этилади. Қийин вазиятдаги ёш оналарни қўллаб-қувватлаш учун “Оналар маскани”…

Президент 20 минг ногирон фуқарони бюджет ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берди

Ногиронлиги борлар ўзлари яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди….