Kun: 13.02.2024

Бухорода журналист пичоқланди

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган кафеда “Taftish.uz” ахборот агентлигининг маҳаллий мухбирига тан жароҳати етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. Билдирилишича, воқеа жорий йил 6 февраль куни содир бўлган. Шофиркон туманида жойлашган кафеда мухбир Ўлмас Тўлаев ва унинг таниши А.А….

АҚШ ҳукумати суддан Каримовнинг яхтасини сотишга рухсат сўрамоқда

АҚШ Адлия вазирлиги суддан санкцияга учраган россиялик миллиардер олигарх Сулаймон Каримовга тегишли бўлган Amadea суперяхтасини сотишга рухсат сўради. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Манхэттен округ судига тақдим этилган суд ҳужжатларига таяниб. “Bloomberg” хабар берди.  Нархи 325 миллион АҚШ доллари турадиган…

Дарсга келмаган ўқувчиларнинг уйига “Огоҳлантириш хати” боради

Сабабсиз дарс қолдирган болаларнинг ота-оналарига огоҳлантириш хатлари юборилади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди. Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади. Шунингдек, “Огоҳлантириш хати”да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини…

Асли америкалик боксчи Путин сурати туширилган футболкада кўриниш берди

Россия фуқаролигини олган асли америкалик боксчи Кевин Жонсоннинг Россия Президенти Владимир Путиннинг исми ва сурати туширилган 12 та футболкаси борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда боксчининг ўзи «РИА Новости»га берган интервьюсида айтиб ўтди. Жонсонга кўра, у турли тадбирлар ва матбуот анжуманларида…

Дунё янги пандемияга тайёр эмас – ЖССТ раҳбари

Дунёнинг диққат-эътибори бошқа инқирозларга қаратилгани ва инсоният янги пандемияга тайёр эмаслиги сабабли коронавирус сабоқлари унутилиши мумкин. Бу фикрни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус айтди.  «Биз олган оғриқли сабоқлар (COVID-19 пандемиясидан) унутилиб кетиш хавфи остида, чунки эътибор дунёмиз…

ИИБ бошлиғи 27 ёшли аёлни зўрлашда айбланмоқда

Ўтган йилнинг ноябрида 27 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олинган Толдиқўрғон шаҳар ИИБ бошлиғининг иши судга оширилди. Бу ҳақда “КазИнформ” ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, зўравонликда айбланаётган шаҳар ИИБ бошлиғи Марат Қўштибоевга нисбатан очилган жиноий иш судга келиб тушган ва айни…

Лифтда москвалик аёлни зўрлашда айбланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

Москвадаги турар жой биносининг лифтида аёлга ҳужум қилиб, уни зўрлаганликда айбланаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Москва Тергов бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванова маълум қилди.  Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи 1 февралга ўтар кечаси Москва шаҳрининг Автозаводская кўчасидаги турар жой биносининг кираверишида…

Олмаотада учта автобус тўқнашуви оқибатида 17 киши жабрланди

Олмаотада учта автобус ва енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда 17 киши жабрланди. Бу ҳақда шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.  Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 13 февраль куни соат тахминан 9:00ларда 54-сонли автобус…

Ўзбекистонда дизель ёнилғиси арзонлайди

Ўзбекистонда дизель ёнилғиси нархи арзонлаштирилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” раиси Баҳодир Сиддиқов маълум қилди. Унинг айтишича, кеча, 12 февраль куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда дизель нархини арзонлаштириш топшириғи берилган. “Қишлоқ хўжалигида дизель ёқилғиси сотиб олиш асосий харажатлардан ҳисобланади. Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз”…

Бир ҳафта ичида Ўзбекистондаги ахборот тизимларига 32 мингдан ортиқ кибертаҳдидлар уюштирилди

Ҳужумлардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган. UzCERT хизмати томонидан жорий йилнинг 5 февралдан 11 февралгача Ўзбекистон ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32156 та кибертаҳдидлар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда. Қайд этилишича, ҳужумлардан энг кўпи…