Kun: 06.02.2024

Самарқандда Спорт бошқармаси мансабдори пора билан ушланди

Самарқанд вилоят Спорт бошқармаси мансабдори 3 400 АҚШ доллари пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган Самарқанд вилоят Спорт бошқармаси Миллий ва ноолимпия спорт турларини қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси К.Ш. маҳаллий фуқаролардан…

Сардор Рашидов БАА клуби аъзосига айланди

Ўзбекистонлик таниқли футболчи Сардор Рашидов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. 32 ёшли Рашидов “Дубай Сити” жамоаси билан шартнома имзолади. Тез орада клуб ҳам футболчи билан келишувга эришганини эълон қилади. Ҳозирда…

Отабек Шукуровнинг Туркиядаги кейинги манзили аниқ бўлди

Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрук” клубини тарк этиб, ҳозирда эркин агентга айланган Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров фаолиятини бошқа бир турк клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Туркиянинг “Mottofutbol” нашри хабар берди. Манбага кўра, туркиялик машҳур футболчи…

Лукашенко ҳарбийларга беларусликларга қарата ўқ узишга рухсат берди

Беларус Президенти Александр Лукашенко мамлакат Қуролли Кучлари ички хизмати низомига ҳарбийлар фуқароларга қарши қурол ишлатиш ҳуқуқини олишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритди. Тегишли қарор расмий платформада эълон қилинди. Қарорга кўра, Қуролли учлар ички хизмати низомининг 11-моддасига ўзгартириш киритилди. “Ҳарбий хизматчилар ўзларига…

Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини ҳудудларда давом эттирмоқда

Галдаги манзил, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Қашқадарё вилояти бўлди. Ишчи гуруҳига Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида Халқ қабулхонаси ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди. Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга  ечим…

Британия армияси учун янги жанговар машина ишлаб чиқилмоқда

Babcock International Group ва Supacat компаниялари Британия армияси учун Jackal 3 жанговар автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда “Army Recognition” портали маълум қилди. Babcock International Group Бош директори Дэвид Локвуднинг айтишича, Jackal 3 машиналари Буюк Британияда хавфсизликни сақлашга ёрдам беради….

“Аср жанги” ғолибига махсус камар топширилади

Украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг ғолиби махсус камарга эга бўлади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Кўнгилочарликлар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх ўз Х саҳифасида маълум қилди….

Олжас Бектенов Қозоғистоннинг янги Бош вазири бўлди

Олжас Бектенов Қозоғистон Бош вазири лавозимига тайинланди. Тегишли фармонни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Давлат раҳбарининг фармони билан Олжас Абаевич Бектенов Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинланди, у илгари ишлаб келган лавозимидан озод…

Фермер МИБдан 355 млн сўм ундирди

Қашқадарё вилоятида Қарши туманлараро иқтисодий суди қарори билан Мажбурий ижро бюросидан тадбиркор фойдасига 355 миллион сўм ундириш белгиланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бизнес омбудсман девони масъул ходими Исмоил Сайитов маълум қилди. Гап Мажбурий ижро бюроси Нишон тумани бўлими ва тумандаги фермер…

Хоразмда табиатга 618 млн зарар етказган фермер жавобгарликка тортилди

Хоразм вилоятида 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди. Аниқланишича, Гурлан туманида жойлашган «Х.О.» фермер хўжалиги бошлиғи Н.Х. томонидан 81 туп табиий ҳолда ўсувчи, биологик соғлом туронғил дарахтлар кесиб ташлаган….