Kun: 05.02.2024

Словакия Президенти коронавирусга йўлиқди

АҚШда амалий ташриф билан бўлган Словакия Президенти Зузана Чапутовада коронавирус аниқланди. Бу ҳақда «TASR» ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, Питтсбургда бўлган Чапутова кеча, 4 февраль, АҚШга ташрифининг сўнгги кунида, касаллиги туфайли бизнес дастурини бекор қилган.  У 1 февраль куни…

Араб денгизида қароқчилар ҳужуми кучаймоқда

Денгиз қароқчилиги ҳодисалари нафақат Сомали қирғоқларида, балки Араб денгизида ҳам Ямандаги ҳусийлар ҳаракати ва АҚШ бошчилигидаги ҳарбий-денгиз кучлари коалицияси ўртасидаги можаронинг кучайиши сабабли кўпайди. Бу ҳақда Бразилия денгиз флоти контр-адмирали Антонио Браш де Соузга таяниб,  “Folha de S.Paulo” газетаси хабар берди. …

Байденнинг ваколат муддати тугамасдан Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин – Трамп

Учинчи жаҳон уруши ўз масъулиятини уддалай олмаётган АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденнинг президентлик муддати тугамасдан бошланиши мумкин. Бундай фикрни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.  «Тўққиз ой узоқ вақт. Бу вақт ичида бизда Учинчи жаҳон…

Британияда саратонни даволашнинг янги усули синаб кўрилди

Лондондаги Ҳаммерсмит шифохонасида саратон касаллигини даволашнинг янги усули синаб кўрилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди. Бу усул Рибонуклеин кислота матрицаси (mRNK) терапияси деб номланади. Синов меланома, ўпка саратони ва бошқа ўсмаларни даволашда терапиянинг хавфсизлиги ва самарадорлигини аниқлаш учун ўтказилди. …

Онкологик беморларга 29 турдаги препарат ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилмаётгани айтилди

Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда касалга аниқ ташхис қўйиш ва даволашда врачларнинг аксариятида технологик карта мавжуд эмаслиги, айрим протоколлар эса эскиргани кўрсатиб ўтилди. Поликлиника ва шифохоналарда халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилиш ўз ҳолига ташлаб…

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод этилди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий суд ажрими билан қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судлари ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари…

Жарқўрғонда электрдан қарз бўлган жамият ҳисобидан 4.2 млрд. сўм ундирилди

Кундалик ҳаётимизда электр энергияси ва табиий газнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум. Энергия ресурсларини истеъмолчилар талабларига мос равишда етказиб бериш таъминотчи корхоналардан катта куч ва маблағ талаб этади. Лекин, айрим истеъмолчилар томонидан етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ…

АҚШ Сенати Хитойни тийиб туриш учун 4,83 миллиард доллар ажратмоқчи

АҚШ Сенати томонидан маъқулланган пакетли келишувлар Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги шерикларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, «Хитой агрессиясини олдини олиш” учун 4,83 миллиард доллар ажратишни назарда тутади. Бу ҳақда Конгресснинг юқори палатаси томонидан тайёрланган тегишли қонун лойиҳаси матнида сўз боради. Ҳужжат кеча, 4 февраль…

Хитойнинг автогиганти ўзининг сунъий йўлдошларини учирди

Хитойнинг Geely компанияси сунъий йўлдошларининг иккинчи гуруҳини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.  Бортида 11 та Geely-02 сунъий йўлдоши бўлган Long March-2C ракетаси шу йилнинг 3 февраль куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Сичуань провинциясидаги Сичан сунъий йўлдошни учириш…

“Толибон” Ўзбекистонга элчи тайинлагани айтилмоқда

Муғфуруллоҳ Шаҳоб Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига элчи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Толибон”нинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.  Қайд этилишича, янги элчининг миссияси жорий йилнинг 2 февраль куни бошланган. Муғфуруллоҳ Шаҳоб де-факто вазифаларни ўз зиммасига олди, де-юре дипломат Ўзбекистон…