Kun: 01.12.2023

Исроил Президенти биринчи марта Қатар Амири билан шахсан учрашди

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференцияси доирасида Исроил Президенти Ицхаак Герцог Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Бу ҳақда “Yediot Ahronot” газетаси хабар берди. Унинг маълумотларига кўра,…

Украина Европа Иттифоқига киришга тайёр эмас – Орбан

Венгрия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар бошланишига қарши, чунки у бунга ҳали тайёр эмас. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан “Kossuth” радиостанциясининг эрталабки дастурида айтиб ўтди. Унинг фикрича, Украина ҳозирда уруш ҳолатида ва мамлакат аҳолисининг аниқ сони ҳам…

Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди

Бугун, 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида Олимжон Ҳайдаров (1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, блогер, “Turon mujdasi” ва “Turon valley media” МЧЖлари директори, муқaддaм судлaнмагaн) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд…

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“Юридик ва жисмоний шахслардан уй-жой мулкдорлари мажбурий бадаллари учун тўловлар, электр-энергия ҳамда табиий газдан қарздорликларни ундириш ҳақида” судларга киритилаётган ариза ва даъво аризаларни кўриб чиқиш масаласи юзасидан Сурхондарё вилоят судида семинар ўтказилди. Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий…

Суд ва талаба ёшлар учрашуви

Сурхондарё вилоят суди раиси ва вилоят суди Кадрлар бўлими бош консультанти томонидан Термиз давлат университетида бўлажак ҳуқуқшунослар билан очиқ мулоқот тарзида учрашуви ўтказилди. Унда вилоят суди раиси Аблқосим Рузиқулов дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституция…

Тошкентнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилмоқда

Қишнинг биринчи ойи ҳам бошланди. Ҳадемай, ҳаво ҳарорати пасайиб, совуқ кунлар бошланади. Шу сабабли давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ҳар бир ҳудудда қишга тайёргарлик ҳолатини синчиклик билан ўрганмоқда, аниқланган камичиликларни жойида бартараф этмоқда. Ана шундай ўрганишлардан бири…

АҚШ Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламайди

АҚШ Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламайди, аммо “гуманитар пауза”ларнинг узайтирилишига қарши эмас. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.  Ғарбий Қуддусда исроилликларга қарши қуролли ҳужум Ғазодаги «инсонпарварлик паузасига» таъсир қиладими деган…

Икки вилоятда фуқароларни АҚШга юбормоқчи бўлган “уддабурон”лар ушланди

Самарқанд ва Фарғонада Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида 1979 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали Америкага юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ…

Бишкекда яна митинг ўтказилди

Бугун, 1 декабрь куни Бишкекдаги “Оламедин” бозорида савдогарлар митинг ўтказди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар қилди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, намойишда 300 га яқин одам қатнашган, улар орасида “Таатан”, “Азиз” ва “Чинор” бозорларида ишлаётган тадбиркорлар ҳам бор. Савдогарлар ҳеч қандай муросага келиш…

АҚШ Туркияга таҳдид қилмоқда

Оқ уй турк ширкатлари ва шахсларига қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини билдириб, Анқарани огоҳлантирди. Бундай таҳдидларга Туркиянинг Россия ва ҲАМАС билан яхши муносабатлари сабаб бўлган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.  Қайд этилишича, чекловчи чоралар Москвага Ғарбнинг Россияга қарши…