“Open budget”га овоз бериш якунланди
Бугун, 16 сентябрь соат 10:00 да “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йилги 2-мавсуми учун овоз бериш якунланди. Энди туман, шаҳар учун ажратилган бюджет маблағлари миқдорига қараб, ғолиблар сони аниқланади. Эслатиб ўтамиз, овоз бериш босқичига қадар “Open budget”да қабул қилиш ва саралаш…
1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади
“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади. Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти…
Пресс тур: Денов туманидаги балиқчилик комплекси, Сариосиёда туризм қишлоғи, “Сангардак чеварлари” тикувчилик корхонаси, “Чингиз” оилавий меҳмон уйи
Кеча Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда воҳанинг туризм салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида ОАВ вакиллари иштирокида пресс тур ташкил этилди. Дастлаб иштирокчилар Денов тумани «Холчаён» маҳалласида жойлашган “Навниҳол соҳили” фермер хўжалиги томонидан барпо этилган бассейн, ҳаммом,…
ДУНЁ Байден илк бор Марказий Осиёнинг беш давлати президентлари билан учрашади
АҚШ президенти Жо Байден келаси ҳафта тарихда илк бор Марказий Осиёнинг бешта давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Учрашув Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида бўлиб ўтади, деб маълум қилди АҚШ президенти маслаҳатчиси…
Россиянинг ғалабаси Си каби диктаторларга сигнал бўлади – Бербок
Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хитой раҳбари Цзиньпинни «диктатор» деб атади. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Ундан Украина инқирозининг натижаси ҳақида сўралганида, Бербок Ғарб давлатлари Киев ҳукуматини қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини айтган. “Агар Россия…
“Танго” яхши, лекин Украина “гопак”ни унутмаслиги керак – Путин
Россия Президенти Владимир Путин Москва Украина бўйича музокараларни ҳеч қачон рад этмаганини, бироқ Киев уларга тайёрлиги ҳақида тўғридан-тўғри гапириши кераклигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 15 сентябрь куни Сочида Александр Лукашенко билан учрашувда сўз очди. “Биз ҳеч қачон музокара қилишдан…
Генерал Александр Шишлянников оғир касалликдан кейин 73 ёшида вафот этди
2023 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳарбий илмий-амалий ишлаб чиқиш маркази катта илмий ходими, ҳарбий фанлар номзоди, профессор, истеъфодаги генерал-майор Александр Владимирович Шишлянников оғир касалликдан кейин 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди….
Финляндияда парранда гриппи аниқланган фермалардаги барча ҳайвонлар ўлдирилмоқда
Август ойи бошида Финляндия ҳукумати ҳайвонлар орасида парранда гриппи ҳолатлари аниқланган фермалардаги 135 минг ҳайвонни эвтанизация қилиш, яъни ўлдиришга қарор қилган эди. Улар орасида 50 минг норка, 79 минг тулки ва 6 минг енот бор эди. Эндиликда вирус ташувчиси бўлган…
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари амалда
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жорий йилнинг июль-август ойлари мобайнида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар…
“Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли журналисти вафот этди
“Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди. Бу ҳақда телеканал ходими Элмира Тухватуллина ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни кечқурун Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасининг дорисидан бир дона ичган,…