Kun: 05.05.2023

Ўзбекистонда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш билан шуғулланишда давлат божи 50 фоизга камайтирилади

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қатор қонунчилик ҳужжатлари депутатлар томонидан кўриб чиқилди. Жумладан, “Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги…

Москва Кремлга қилинган ҳужумга жавоб қайтаришга ваъда берди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 3 майга ўтар кечаси Кремлга қарши дрон ёрдамида амалга оширилган ҳужумни кескин қоралайди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотида келтирилган. “Уларнинг ортида узоқ ва онгли равишда террорчилик усулларини қўллаб-қувватлаган ва фуқаролик инфратузилмаси ва тинч аҳолига қарши қўллаган Киев…

Москва ва Россиянинг бошқа ўнта минтақасига ҳарорат кучли пасаяди

5-майдан 9-майга қадар Москва, Москва вилояти ва яна Россиянинг тўққизта вилоятида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. -Бу қаттиқ совуқлар билан боғлиқ. Кечаси ва эрталаб минус 1 дан минус 6 даражагача илиқ кутилмоқда,-деди Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд. Москва…

Ногиронлиги бўлган шахслар учун республика бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш мақсадида “Саёҳат барча учун!” лойиҳасини амалга оширилади

Бу борада Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори: Республиканинг туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, биринчи навбатда транспорт-логистика ва…

Кадастр агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатни қўлга киритди

“Cert international” ташкилоти томонидан 2022 йилнинг 7 декабрь ҳамда жорий йилнинг 6-8 апрель кунлари ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасигамувофиқ Кадастр агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатига лойиқ деб топилди. Сертификат бугун «CERT ACADEMY GROUP» Халқаро тренинг компанияси раҳбари Марат Хабибулин…

Ўзбекистонга тўрт ойда 3,1 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган — Марказий банк

Ўзбекистонга 2023 йил январь—апрель ойларида 3,1 миллиард долларлик пул ўтказмалари кириб келган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди. Қайд этилишича, пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 20,8 фоизга ошган. Жумладан, дастлабки 3 ойдаги пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос…

ПСЖ Мессини йўқотди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг фаолиятида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда. RMC Sport ва L’Équipe нашрларининг таъкидлашича, аргентиналик юлдуз энди Париж клуби таркибида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин. Маълумотларга қараганда, Месси Саудия Арабистонига рухсатсиз боргани учун икки  ҳафтага жамоадан четлатилган эди. Энди у…

Сурхондарёда кўчада қизни дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида кўчада қизни дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.  Хабарга кўра, ҳолат 22 апрель куни туманнинг “Ширин” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чумчуқлижар” чегара постида содир бўлган. Денов туманида яшовчи Д.Б….