Kun: 18.08.2021

Ўзбекистонда қайси соҳаларда энг кўп коррупцион жиноятлар содир этилган?

Бугунги бўлиб ўтган брифингда Коррупцияга қарши кураш агентлигининг Ахборот хизмати раҳбари — Д. Очилованинг таъкидлашича, коррупцион жиноятлар бўйича республика миқёсида 34 та жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноятлар соҳалар кесимида ўрганилганда, қурилиш соҳасида 11 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 7 та, меҳнатга…

Афғонистон фуқароларини Германияга эвакуация қилиш бўйича ёрдам берилган, Тошкент-3 аэрапорти фаолияти тўхтатилди

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот берди. Эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Германия Федератив Республикасига Афғонистондан Германия фуқароларини, шунингдек Германиянинг Афғонистондаги дипломатик миссиясига хизмат кўрсатувчи техник ходимлар – Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёнида техник кўмак кўрсатади. Эвакуация қилинганларнинг…

Бойсун туманида оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёллар билан давра суҳбати ўтказилди

Бойсун туман адлия бўлими ва фуқаролик ишлари Бойсун туман суди томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, МИБ туман бўлими масъул ходимлари ҳамкорлигида тумандаги “Тиллокамар” МФЙда яшовчи 4 нафар ҳамда “Хўжабулғон” МФЙда яшовчи 4 нафар “Аёллар дафтари”га киритилиб, тазйиқ ва…

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожаланишини таъминлашга хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик  муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-4848-сонли фармони қабул қилинди. Ушбу фармон юртбошимиз томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик…

333 нафар Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролар хорижликлар билан никоҳдан ўтган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 119,0 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Хорижий давлатларда доимий яшовчи фуқаролар билан қайд этилган никоҳлар сони: — 133 нафар эркаклар; — 200 нафар аёллар.

АҚШ Афғонистон Марказий банки активларини музлатиб қўйди

Қўшма Штатлар Афғонистон Марказий банкининг АҚШдаги барча активларини музлатиб қўйди ва бу билан Толибон ҳукуматини миллиардлаб доллар маблағдан ажратди. “Афғонистон ҳукумати Марказий банк орқали Қўшма Штатларга жойлаштирган активлар Толибонга берилмайди”,-деб билдирди 17 август куни президент Жо Байден маъмурияти расмий вакили….

Янги таҳрирдаги Қонун билан судьяларнинг дахлсизлиги кафолатланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимиз томонидан 2021 йил 28 июлда «Судлар тўғрисида»ги қонун имзоланди. Ушбу қонун билан «Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги; «Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида»ги; «Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида»ги Низомлар…

MMA жангчиси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилди: 6 киши қамоққа олинди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ушу-санда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилди. 17 август куни Қарши шаҳрида бир гуруҳ шахслар одамлар кўз ўнгида спорт мураббийи Элбек Раҳимовни уриб, калтаклашди. Сўнг, машинага ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетишди. Кейинроқ унинг…

Жозе Моуриньо Элдор Шомуродов ҳақида нималар деди?

“Рома” футбол жамоаси бош мураббийси Жозе Моуриньо клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни тилга олди. У Элдорнинг трансфери ва ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди. Моуриньо “Бетис” билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида гапирар экан, Элдорнинг яхши ўйин кўрсатганини…

Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари тақдирланди

Жорий йил нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ўзбекистонлик ёшлар томонидан жами 10 та (2020 йилда 6 та) медаль қўлга киритилди. Хусусан: — 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) 1 та ?олтин ва 3 та ?бронза (Япония); — 62-Халқаро математика олимпиадасида (IMO) 1 та…