Oy: Yanvar 2021

2020 йилда Сурхондарёда солиқ тўловчилар томонидан 1 621,5 млрд. сўм солиқ тўловлари тўлаб берилди

2020 йил Сурхондарё вилоятида бюджетга 1 440,3 млрд сўм маблағ тушириш прогнози белгиланган эди. Солиқ тўловчилар томонидан йил давомида 1 621,5 млрд сўм солиқ тўловлари тўлаб берилиб, давлат бюджетига 181,2 млрд сўм қўшимча маблағ тушурилди. Соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, бюджетга йўналтирилган маблағларнинг 875,7…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2021 йилнинг 20 январь куни ижтимоий тармоқларнинг “Diyor24.uz”  расмий телеграмм каналида “МАНСАБДОР ШАХСНИНГ ФАРЗАНДИ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИБ, ЖАЗОДАН ҚУТУЛИБ ҚОЛАДИМИ: ДЕНОВДА ҚЎЛГА ОЛИНГАН УЗУНЛИК ШАХС ОЧИҚҚА ЧИҚАРИЛГАН” сарлавҳаси остида, тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат. Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани бўйича…

Сурхондарёда алимент пулларини тўламаган икки нафар отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 5 февралдаги буйруғига асосан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи Янгибоев Алишердан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пули  ундирилиши белгиланган. Бироқ, А.Янгибоев оталик мажбуриятини унутиб, ойлар давомида алимент тўламай…

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ва ўқитувчилари иштирокида ўтказилган кўрик танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳалқимиз тарихига ва маънавий қадриятларига юксак ҳурмат туйғусини шакллантириш, ватан ҳимоясига, унинг миллий хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлашга доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлаш мақсадида умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик…

Андижонда ўзларини АОКА ходими сифатида таништириб, боғча мудирасидан пул олган шахслар қўлга олинди

Маълум бўлишича, Андижон шаҳридаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-, 33-, 47-, ва 61-сонли мактабгача таълим муассасаларида ўзларини “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари” деб таништирган фуқаролар — А.А. ва М.А. муайян муаммоларни аниқлаб, муассасалар раҳбарларидан…

Қарздор отадан 4 йиллик алимент пуллари тўлиқ ундирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлараро судининг 2016 йил 24 августдаги буйруғига асосан Бандихон туманида яшовчи Хасанов Шокирдан  икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бироқ, фарзандлари олдида бурчини бажариб қўйишни унутган ота алимент тўлашдан бўйин товлаб…

Мансабдор шахснинг фарзанди жиноят содир этиб, жазодан қутулиб қоладими: Деновда қўлга олинган узунлик шахс очиққа чиқарилган

Таҳририятимизга Денов тумани «Олтин водий» маҳалласи 56 уйда яшовчи Бунёд Бойматовдан мурожаат йўлланибди. Унда келтирилишича, шу йил 11 январь куни Бунёд Бойматовнинг ҳовлисига ўғри тушган. Уй эгаси ва турмуш ўртоғига қаршилик кўрсатган шахсни амаллаб қўшни ва қариндошлар ёрдамида қўлга олишган….

Ҳушёрликка чорлов: Собиқ ходим банк ва унинг мижозларини янги услубда “чув туширган”

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Денов туман бўлими томонидан фуқаронинг мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилган. Гап шундаки, мурожаатчи “Агробанк” томонидан унга олмаган кредити учун фоиз сўралганини билдирган эди. Текширувлар мобайнида эса ҳуқуқ ҳимоячилари жиноятчиликнинг янги бир…

Сурхондарёда Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

2021 йилнинг 15-25 январь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида “2021 йил: янги марралар, якдил кадамлар” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган. Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги ОТМ лардан, ҳусусан Низомий номидаги Тошкент давлат…

“Халқ банки” Узун филиалидан “инновация”: Мижознинг номига уни хабардорлигисиз кредит чиқариб ўзлаштириш усули

Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси борасида ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан терговга қадар ўтказилган текширишда ғалати ҳолатларга дуч келинди. Аниқланишича, АТ “Халқ банки” Узун филиалининг бир…