Бухорода «Арк» қўрғони шимолий дарвозаси тикланди
«Арк» қўрғони қалъасининг 100 аввал вайрон қилинган 3 гектарлик ҳудудида «Археологик парк» ташкил этилгани хусусида хабар берилган эди. Ушбу парк 2023 йилнинг 2-чорагида ишга туширилган. Маълум бўлишича, якунланаётган йилда бу археологик паркка 1,5 млндан кўпроқ хорижий ва маҳаллий сайёҳлар киришган….
Ал-Азҳар университетида сақланаётган Ўзбекистонга оид қўлёзмалар реестри тузилди
Маданий мерос агентлиги томонидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонга оид ва жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатида сақланаётган 11.000 (ўн бир минг)дан ортиқ маданий бойлик – қўлёзма, миниатюра, ҳужжат, археологик топилма, меъморий безак бўлаклари, безак-тақинчоқ, нақш, сурат, текстиль каби осори атиқалар аниқланди…
Етти минг йиллик ғалати ҳайкалча топилди
Археологлар Кувайтнинг Баҳра туманидаги саҳрода «ўзга сайёраликнинг боши»ни эслатувчи ҳайкалчани топишди. Топилма 7 минг йил аввал ясалгани тахмин қилиняпти. Бу чўзинчоқ бошли, ясси бурунли, лойдан ясалган кичкина ҳайкалча, дейилади Live Science ва Daily Mail берган хабарларда. Тадқиқотчилар ушбу топилма қандай мақсадларга…
Ўзбекистоннинг жануби-шарқида иккита янги археологик ёдгорлик аниқланди
Бир неча ўн йилдан бери хориж олимлар Ўзбекистоннинг қадимги ва замонавий цивилизацияларнинг шаклланишидаги ролини тушунишга ҳаракат қилиб келади. 2024 йил Вашингтон университети профессори Майкл Франчетти ва Миллий археология маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Фарҳод Мақсудов раҳбарлигида Жиззахнинг Бахмал туманида Ўзбек…
Бронза даврида каннибализм бўлганини исботловчи далиллар топилди
Археологлар бронза даврида каннибализм (одамхўрлик) бўлганини исботловчи далилларни топишди. Сомерсетда 50 йил аввал топилган суяклар тўплами ибтидоий Британия энг қонли қирғинларга гувоҳ бўлганини тасдиқлайди, деб ёзди The Guardian Оксфорд университети профессори Рик Шултингга асосланиб. Милоддан аввалги 2200–2000 йилларда одамхўрлар қурбонига айланган…
Мафкуравий кураш фронти: Ўзбек тарихчиларининг Амир Темур шахсиятини тиклаш йўлидаги курашлари
Жадид маърифатпарварлари янги усул мактабларида тарих фани ўқитишни, миллат фарзандларини холис ўтмиш билан таништиришни ўзларининг муқаддас бурчи сифатида билган. Улар томонидан тайёрланган дарсликларда ўқувчиларга ватаннинг буюк ўғлонлари тарихи ўргатилган. Совет мафкурачилари ўзбек халқи ўз тарихини билмаслиги учун миллат ойдинларига доимий…
Дунёдаги энг қадимги алифбо топилди
Суриядаги қабрни қазиш пайтида дунёдаги энг қадимги алифбо топилди. Бу ҳақда ушбу тадқиқотни ўтказган Жонс Хопкинс университети хабар берди. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ёзувлар 4,4 минг йиллик тарихга эга. Топилган алифбо бошқа маълум ёзувлардан 500 ёш катта. Илгари биринчи ҳарфлар Мисрда, милоддан аввалги…
Ўзбекистон тоғларида йўқолган иккита шаҳар топилди
Археологлар Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги тоғларда ўрта асрларга тегишли иккита шаҳар қолдиқларини топди. Аниқланган шаҳарлардан бири — Тугунбулоқ бўлиб, унинг майдони камида 120 гектарни ташкил этади ва у денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган. Ҳозирда ушбу баландлик яшаш учун яроқсиз ҳисобланади. Иккинчи…
Туркияда темурийзода малика қўли билан ёзилган Қуръон қўлёзмаси топилди
Туркияда илк темурийзода малика Шодмалик Султоннинг қўли билан ёзилган Қуръон қўлёзмаси топилди. Бу ҳақида Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида маълум қилинди. Ноёб топилма Амир Темурнинг чевараси, Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг неварасига қизи томонидан атаб битилган. Қўлёзмани топган Истанбул университети…
Чилонзордаги чорраҳада икки машина тўқнашди
19 октябр куни соат 00:30 ларда Чилонзор тумани Муқимий-Чилонзор кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Spark русумли транспорт воситалари тўқнашган. ЙТҲ…