ДУНЁ

Синоптиклар ғайритабиий иссиқ бўлишидан огоҳлантиришмоқда

Шимолий яримшар мамлакатларини ғайритабиий иссиқ кунлар кутмокда. Бу ҳақида Жаҳон метеорология ташкилоти огохлантиряпти. Мутаxассисларнинг таъкидлашларича, 2020 йилги ёз мавсуми энг иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин. Синоптиклар ЖССТ экспертлари кўмагида маҳаллий ҳокимият, шифокорлар ва аҳоли учун кўрсатмалар тайёрламоқда.  Бундан мақсад –…

“Помпей”нинг биринчи куни

Италияда жойлашган Помпей арxеологик мажмуаси ўз ишини қайта бошлади. Коронавируснинг тарқалиши сабабли у икки ой олдин ёпилган эди. Музейга кириш жойи дезинфекция қилинди. Ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши, шунингдек, ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади. Бунинг учун мажмуанинг кириш қисмига маxсус доиралар…

Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида карантин режими енгиллаштирилгани муносабати билан фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктига келишмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ва санитар-эпидемиологик хизматларининг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида ҳамюртларимиз мамлакатимиз ҳудудига карантин чораларига амал қилган ҳолда ўтказилмоқда….

Хориждаги ўзбекистонликлар учун «Энг, энг, энг» танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан ҳамкорликда ҳориждаги ватандошлар орасида «Энг, энг, энг» танлови эълон қилинди. Қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйлаб бепул саёҳат қилишни истайсизми? Унда бизнинг қизиқарли танловимизда иштирок этинг! Танлов шартлари…

ДУНЁ

Нью-Йорк майсазорларида ноодатий доиралар пайдо бўлди

Бруклиндаги истироҳат боғларидан бирининг майсазорларида диаметри 2,5 метр бўлган ноодатий доиралар пайдо бўлди. Ушбу доиралар боғда вақт ўтказишни хоҳлаганлар учун махсус яратилди. Шу тариқа маҳаллий ҳокимият аҳолига ижтимоий масофани сақлаб туришда ёрдам кўрсатишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз, эпидемия бошланганидан бери шаҳарда…

ДУНЁ

Ҳиндистон ва Бангладешда кучли тўфон кузатилди

Ҳиндистон ва Бангладешда кучли тўфон кузатилди. Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида шамолнинг тезлиги соатига 190 км га этди. Дараxтларнинг қулаши натижасида 2 кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳиндистонда 450 мингга яқин, Бангладешда эса  икки миллиондан кўпрок одам эвакуация қилинди. Иккала мамлакатда ҳам…

ДУНЁ

Сибирдаги олтин конида 866 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди

Россияда COVID-19 билан касалланишнинг янги нуқталари пайдо бўляпти. Красноярскдаги Еруда кишлоғида жойлашган «Полюс» олтин қазиб олиш компаниясининг 866 нафар xодимида коронавирус инфекцияси аниқланди. Вирусни юқтиришнинг дастлабки ҳолатлари май ойи бошида компанияга тегишли «Олимпиада» тоғ-кон комбинатида аниқланганди. Энди уларнинг сони кўпайди….

ДУНЁ

Испания: мотам ва норозилик намойишлари

Испанияда коронавирус қурбонлари учун 10 кунлик мотам бошланди. Тегишли қарор ҳукумат томонидан сешанба куни қабул қилинди. Қарорга кўра, 27 майдан бошлаб барча давлат бинолари ва денгиз флоти кемаларида миллий байроқлар туширилади. Экспертларнинг фикрича, мамлакатда эълон қилинган мотам даврида ҳам норозиликлар…

ДУНЁ

Италияда Республика куни ноодатий тарзда ўтказилади

Душанба куни Италиянинг маxсус акробатик авиация бўлинмаси мамлакат  шимолидаги Кодогно ва Милан шаҳарлари устидан Италия байроғи кўринишидаги ранг баранг тутунли парвозни амалга оширди. 2 июнда Италияда Республика куни нишонланади. Ушбу авиашоу байрамдан 1 ҳафта олдин ўтказиладиган анъанавий парвоз ҳисобланади. Ҳар…

ДУНЁ

Россияда ғалаба паради 24 июн куни бўлиб ўтади

9-май куни Москвадаги Қизил майдонда карантин туфайли ўтказилмай қолган ғалаба паради 24-июн куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан бўлган суҳбати давомида маълум қилди. Шунингдек, Президент Путин вазирга Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 75…