Гонконг иқтисодиётида кескин пасайиш кузатилмоқда
Коронавирус пандемияси даврида Гонконг иқтисодиёти рекорд даражада пасаймоқда. Биринчи чорак якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот 8,9 фоизга камайди. Бу 1974 йилдан бери кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир, деб ёзади Ассошиатед Пресс агентлиги. Гонконг савдо уюшмасининг маълум қилишича, январ ойидан бери 5…
Венгрияда пандемия шароитида мактаб битирувчилари учун имтиҳонлар ўтказилмокда
Коронавирус Венгриядаги мактаб битирувчиларининг имтиҳонларини бекор қилиш учун сабаб бўлмади. Бу ерда ўқувчилар бир неча ҳафталик масофавий таълим ва мустақил тайёргарликдан сўнг имтиҳон топшириш учун таълим муассасаларига келишди. Бу сафар анъанавий тиббий кўрикдан ўтказиш янада қаттиқроқ санитария назорати остида ўтказилди….
Россияда кунига COVID-19 билан боғлиқ 10 000 та янги ҳолат
Россияда кетма-кет иккинчи кун COVID-19 инфекциясининг 10 мингдан ортиқ ҳолати қайд этиляпти. Пандемия бошланганидан бери мамлакатнинг 145 минг аҳолисида коронавирус аниқланган, дейилади ҳукумат ҳисоботида. 1300 дан ортиқ бемор вафот этган. Коронавирус аниқланганларнинг ярмидан кўпи Москвада қайд этилган. COVID-19 ҳолатлари бўйича…
Қўшни Тожикистонда 230 киши коронавирус билан зарарланган
Azia-Plus эълон қилишича, 4 май куни соат 16.30 гача Тожикистон Республикасида 230 та COVID-19 вирусига чалинган фуқаролар қайд этилган. Шундан 110 та ҳолат Душанбеда, 70 таси Сўғд вилоятида, 22 та ҳолат республика бўйсинувидаги шаҳар ва районларида, 21 та Хатлон вилояти…
Жанубий Корея ва КXДР ўртасидаги чегарада отишма содир этилган
Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея билан чегарада отишма содир этилганлиги ҳақида xабар беришмоқда. Маълумотларга кўра, Жанубий Кореянинг ҳарбийлаштирилган ҳудудида жойлашган қўриқчи постига Корея Xалқ Демократик Республикаси томонидан бир нечта ўқ узилган. Жабрланганлар йўк, ҳарбий объектларга зарар етказилмаган. Бир неча огохлантиришдан…
Европа мамлакатларида карантин чоралари юмшатиляпти
Европа мамлакатларида аста-секинлик билан карантин чекловлари олиб ташланяпти. Масалан, бугун Италия карантиннинг сўнгги кунини ўтказмоқда. Албатта, бу ерда изоляция чоралари тўлиқ бекор қилинмайди, аммо бугундан бошлаб мамлакатда саноат корxоналари ва қурилиш майдончалари ўз ишини қайта бошлайди. Якшанба куни Италияда кунлик…
Коронавирус билан касалланган Тожикистон демократик партияси раҳбари мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиш таклифини билдирган
Тожикистон қуйи палатаси депутати, республика демократик партияси раҳбари Саиджаъфар Усмонзода мамлакатда умумиллий карантин ва ҳарбий ҳолат эълон қилиш керак, деб ҳисоблайди. У “Азия-Плюс” таҳририятига айни пайтда шаҳардаги шифохоналардан бирида эканлигини ва аҳволи дастлабки кунлардагидан яхшилигини билдирган. Партия раҳбарига аввал ўткир…
Пампео Хитойнинг коронавирус билан боғлиқ ҳолатни яширганини тасдиқловчи далиллар ҳақида гапирди
Америка давлат котиби Майк Помпео АҚШда Хитой томонидан коронавирус билан боғлиқ асл ҳолатни яширилганини тасдиқловчи далиллар борлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда РИА Новости. Помпеонинг сўзларига кўра, Хитой коммунистик партияси дунё нима содир бўлганини билмаслиги учун барча чораларни қўллаган. Шунингдек, давлат…
Испанияда жиноятчилик кескин камайди
Испания ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус туфайли март ойида амалга киритилган юқори шайлик тартиби даврида жиноятчилик кўрсатгичи мамлакат миқёсида 70 фоизга пасайган. “РИА Новости”нинг хабар беришича, ҳуқуқбузарликлар камайиши бўйича пойтахт Мадрид биринчи ўринда турибди. Коронавирусдан энг кўп талофот кўрган…
Қозоғистон президенти сенатор Дарига Назарбаеванинг ваколатини бекор қилди
Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев сенат депутати Назарбаеванинг ваколатини тугатиш бўйича фармон имзолади, деб хабар бермоқда “Фергана” АА. Нурсултон Назарбаевнинг қизи 2019 йилда палата спикерлигига сайланган эди. Фармонда президентнинг бу қарорга келишига нима сабаб бўлгани кўрсатилмаган. Ваҳоланки, бир муддат илгари давлат…