Тожикистон ЕОИИга кузатувчи сифатида кириши мумкин
Бу эса республикага ташкилот фаолияти тўғрисида биринчи қўлдан маълумот олиш имконини беради. Бу ҳақда РФнинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьев маълум қилиб, иттифоққа тўлақонли киришдан олдин мамлакат барча ижобий ва салбий томонларини ўйлаб кўриш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Москва Евроосиё…
АҚШ КХДРни ядро синови оқибатларидан огоҳлантирди
Вашингтон Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) қитъалараро баллистик ракеталарнинг янги синовини кескин ва жиддий эскалация, деб ҳисоблайди. АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайснинг айтишича, Вашингтон КХДРда янги ядро ёки қитъалараро баллистик ракета синовини кескинликнинг жиддий кучайиши ва провокация…
Афғонистонда номаълум касалликнинг авж олгани хабар қилинди, икки бола ҳалок бўлган
Афғонистоннинг Зобул вилоятида номаълум касаллик эпидемияси қайд этилди, 80 га яқин одам касал бўлди, икки бола ҳалок бўлди, деб хабар берди Tolo News. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳакимнинг маълум қилишича, касаллик Шоҳжой туманида аниқланган. Таъкидланишича, беморларда қуйидаги белгилар мавжуд:…
Ҳиндистон Хитой билан чегарага жуда кўп ҳарбийларини жойлаштирди
Ҳиндистон Хитой билан чегарага «мисли кўрилмаган» даражада кўп ҳарбийларини жойлаштирди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар маълум қилди, деб ёзади The Indiaн Express. Унинг сўзларига кўра, бу «2020 йилдан буён сезиларли даражада кўпайган» Хитой қўшинлари жойлаштирилишига қаршилик кўрсатиш учун қилинмоқда….
Чувашияда газ қувури портлаши ортидан Европада газ нархи ошиб кетди
Чувашияда Уренгой–Помари–Ужгород магистраль газ қувурида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри ёзмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган. “Газпром Трансгаз Нижний Новгород” вазиятга ҳозирча изоҳ бермади. Чувашия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги портлаш республиканинг Вурнар вилоятида ерости қувуридан газ…
Google шифокорларнинг қўлда ёзилган тушунарсиз ёзувини таржима қилиб берадиган дастурни тақдим этди
Google компания тақдимот ўтказди, унда маҳсулотларни аниқлаш, матнларни таржима қилиш ва қидирувда ёрдам бера оладиган ақлли камера — Google Lensнинг янгиланиши ҳақида сўз борди. Илгари камера терилган ёки қўлда чиройди ёзилган матнни аниқлай оларди. Энди Google Lens тушунарсиз ёзув билан…
Канадада Абрамовичнинг мол-мулки мусодара қилинмоқда
Канада расмийлари Украинадаги вазият туфайли Оттавадан иқтисодий санкциялар остида қолаётган тадбиркор Роман Абрамовични активларини мусодара қилиш жараёнини бошлади, деб маълум қилди Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли баёнотида, деб ёзади “ТАСС”. Департаментнинг қайд этишича, бу мамлакат қонуннинг давлат томонидан санкциялар…
2022 йилда журналистлар рекорд даражада кўп ўлдирилган
2022 йилда ўлдирилган журналистлар сони рекорд даражага чиқди, дейилади Халқаро журналистлар федерациясининг (FIJ) Инсон ҳуқуқлари йилига бағишлаб тарқатган декларациясида. Euronews тарқатган хабарга кўра, жорий йилнинг 1 январидан буён оммавий ахборот воситаларининг 67 нафар вакили ҳалок бўлган. Бу ўтган йилги кўрсаткич…
Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида етакчиликни бой берди — Forbes
Forbes Real Time миллиардерлари рейтингида Илон Маск дунёнинг энг бадавлат одами сифатида биринчи ўринни Бернард Арно ва унинг оиласига бой берди. Тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 176,8 миллиард долларга, Louis Vuitton Moet Hennessy (LVMH) президенти Арно ва унинг оиласининг бойлиги эса 188,6…
Америкалик полковник Зеленскийга мамлакатдан қочишни маслаҳат берди
Украина президенти Владимир Зеленский учун ягона нажот Полшага қочиш бўлади, деди Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор YouTube’даги Judging Freedom каналига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, Россия армиясининг устунлиги Украина Қуролли кучларига ғалаба қозониш учун ҳеч қандай имконият қолдирмайди….