
Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги йирик автоҳалокат: ўн киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса 11 сентябр куни Қорақия тумани Сенек қишлоғидан 90 километр узоқликда содир бўлган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, Toyota Hiase машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Натижада йўловчилар бўлган микроавтобус ариқга ағдарилиб кетган.
Саккиз киши воқеа жойида, яна икки киши шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳайдовчи ва икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Полиция жиноий иш қўзғатди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, зарур экспертиза тайинланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ. Уларнинг барчаси қозоғистонлик экани айтилмоқда.