ЖАМИЯТ

Сурхондарёда яна бир алиментдан қарздор ота фарзанди учун уй берди

Термиз туманида яшовчи Собиржон Жўраев 2021 йилда суднинг ижро ҳужжати асосида бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.

Қарздор ота С.Жўраев йиллар давомида йиғилиб қолган 32 миллион сўмга яқин алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли маъмурий жазо қўлланилган эди.

Шунда ҳам ўзига тўғри хулоса чиқармасдан алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатларига давомида қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, фарзандининг келажаги учун Термиз туманидаги Тинчлик маҳалласида қурилиши тугалланмаган беш хонали уйни расмийлаштириб берди.

Шундан сўнг, ундирувчи алиментдан воз кечиб, ўзаро ярашиб олганликлари сабабли ижро ҳужжатини қайтариб олишни лозим топди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan