Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан кейин Осиё кубогининг финал босқичига йўл олди

Тошкентда Непалга қарши кечган ўйин 3:3 ҳисобида якунланди.
Пеналтилар сериясида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Австралияда ўтадиган Осиё кубоги иштирокчилари қаторига қўшилди.