
Ҳозирда QR кодли битта чипта нархи 3000 сўм. Валидатордан карта орқали сотиб олганда чипта 1700 сўм ёки ундан кам бўлади (банкнинг акция ва таклифларига қараб).
Илгари йўловчиларнинг ярми QR чипталаридан фойдаланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич атиги 6-7% га тенг.
Шу муносабат билан метронинг «Мирзо Улуғбек», «Халқлар дўстлиги», «Пахтакор», «Ҳамид Олимжон», «Пушкин», «Дўстлик», «Тошкент», «Ойбек», «Тинчлик», «Шахристон», «Бодомзор», «Минор», «А.Қодирий» каби 13 та бекатида вестибюллардан биридаги кассалар ёпилди. Унинг ўрнига чипта сотувчи автоматлар ўрнатилмоқда.