Миср ва Судан хавотир билдирди, чунки тўғон уларнинг сув таъминотига таъсир қилади.

Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмед Мовий Нилдаги (Нилнинг ўнг ирмоғи) “Буюк Уйғониш” тўғонини (GERD) қурилиш ишлари якунлангани ва тўлиқ ишга тушириш муддатини эълон қилди. Тўғон қурилиши Аддис-Абеба, Миср ва Судан ўртасида узоқ вақтдан бери қарама-қаршиликка сабаб бўлди.
“Сентябрь ойи охирида ёмғирлар тўхтаса, биз очилиш маросимини ўтказамиз ва мен Миср, Судан ва Нил дарёси ҳавзасидаги барча бошқа мамлакатларни парламент орқали унга таклиф қилмоқчиман”, дея пайшанба куни Эфиопиянинг The Reporter нашри парламентга қилинган мурожаатдан парча келтиради.
Мовий Нилдаги GERD тўғонининг қурилиши 2011 йилда бошланган. Мутахассисларнинг фикрича, унинг қурилишига 5 миллиард долларга яқин маблағ сарфланган. Миср ва Судан хавотир билдирди, чунки тўғон уларнинг сув таъминотига таъсир қилади: Миср ўзининг чучук сувининг тахминан 90 фоизини Нилдан олади ва оқимдаги ҳар қандай ўзгаришлар мамлакат учун стратегик хавф туғдиради.
Эфиопия, Миср ва Судан ўртасидаги кўп томонлама музокаралар дастлаб техник даражада, сўнгра давлат раҳбарлари ва халқаро воситачилар, жумладан Африка Иттифоқи, АҚШ ва Жаҳон банки иштирокида ўтказилди. Бироқ шу кунгача келишувга эришилмаган, деб хабар беради interfax.ru.