ДУНЁ

RAI News 24: Римдаги ёнилғи қуйиш шохобчасининг портлаши оқибатида камида 35 киши жароҳат олди

Телеканал маълумотларига кўра, яқин атрофдаги кўплаб бинолар, жумладан, таълим муассасалари зарар кўрган.

Римдаги (Италия) ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш ва ундан кейинги ёнғин оқибатида 35 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда RAI News 24 телеканали хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, яқин атрофдаги кўплаб бинолар, жумладан, таълим муассасалари зарар кўрган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган, деб хабар беради tass.ru

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan