
10 июлдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар қабул қилинади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали топшириш мумкин.
Талаблар:
– Камида 30 балл (ижтимоий мезонлар асосида);
– Ўртача даромад (ойига) ҳудудларда: 3 118 500 – 9 240 000 сўм; Тошкентда: 3 118 500 – 10 626 000 сўм.
Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги лозим.
Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд.
Эслатма: Субсидия олиш учун ариза берувчининг ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим.