
Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра туманнинг “Пахтазавод” маҳалласида яшовчи Камолиддин Комилов 2015 йилда туғилган Қодирбек исмли ўғли учун 2016 йилдаги суд буйруғига асосан алимент тўлаш мажбуриятини олган.
Алимент тўловчи ота К.Комилов оила мустаҳкамлигига эриша олмаган бўлса-да, зурриётининг таъминотидан ҳечам бўйин товламаган. Аксинча фарзандининг доим холидан хабар олиб, унга ғамхўрлик қилишга интилган.
Комилов собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, фарзандининг келажаги учун туман марказидан икки хонали уйни ўзаро келишган холда расмийлаштириб берди.
Шундан сўнг, ундирувчи алиментдан воз кечиб, ижро ҳужжатини қайтариб олишни лозим топди.
Айрим алимент тўловчилар ўзининг фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган бир вақтда бу каби оталарнинг иши таҳсинга лойиқ.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси