ДУНЁ

Беш мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашига сайланди

Беш мамлакат икки йил муддатга БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолигига қабул қилинди. Булар: Баҳрайн, Конго ДР, Колумбия, Либерия ва Латвия.

Бу мамлакатлар 2026 йилнинг 1 январидан кенгашда ўз ўринларини эгаллаб, 2027 йилнинг 31 декабрига қадар фаолият юритади.

Хабарга кўра, Латвия биринчи марта Хавфсизлик кенгашининг вақтинча аъзолигига сайланди.

Янги аъзолар Жазоир, Гайана, Жанубий Корея, Серра-Леоне ва Словениянинг ўрнини эгаллайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan