ЖАМИЯТ

«Янги дарахт — янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади

Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 декабрдан Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими маълумотлари базаларининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди ҳамда уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради.

Жумладан:

  • ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида;
  • дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида;
  • сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида.

2025 йилдан ҳар йили қуйидагилар амалга ошириб борилади:

  • «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Янги дарахт — янги нафас» республика экочемпионати;
  • ҳар ойда 1 маротаба «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари.

Бундан ташқари, олий таълим муассасалари талабалари томонидан Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракати ташкил этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan