ЖАМИЯТ

Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 2025 йилнинг I чорагида 19 миллиард сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди.

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим маҳсулотларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоизи миқдордаги кешбек ўрнига, 12 фоизи ҚҚС (ижтимоий кешбек) суммасини қайтариб олади.

Шу йилнинг I чорагида 168 146 нафар истеъмолчига 19,7 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбек тўлаб берилди.

ТОП-3 ҳудудлар:

  • — Тошкент шаҳри — 5,4 млрд сўм;
  • — Самарқанд вилояти — 2,2 млрд сўм;
  • — Тошкент вилояти — 1,8 млрд сўм.

Кешбек олиш учун Солиқ мобил иловасида харид чекининг QR-кодини сканер қилиш лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan