STATISTIKA

Ўзбекистонда олий таълим қамрови кескин ошди

Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошган. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил қилган.

Бу кўрсаткич 2014 йил билан солиштирилганда 40,9 % га ошган.

18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи йиллар кесимида қуйидагича:

2014 йил – 6,8 %

2015 йил – 7,0 %

2016 йил – 7,2 %

2017 йил – 8,3 %

2018 йил – 10,6 %

2019 йил – 13,3 %

2020 йил – 18,7 %

2021 йил – 28,2 %

2022 йил – 36,6 %

2023 йил – 45,9 %

2024 йил – 47,7 %

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan