ЎЗБЕКИСТОН

Сўх заъфарони Кувайтга экспорт қилинмоқда

Фарғона вилояти Сўх туманининг пурвиқор тоғлари бағрида танга даво бўлган минг турдаги гиёҳлар ўсади.

Ерлик аҳоли табиатан меҳнаткаш инсонлар эмасми, улар етиштираётган ноёб ва камёб бўлган заъфарон бугун экспортбоп маҳсулот сифатида туманнинг ташриф қоғозига айланмоқда.

2022 йилда яхши ният билан 5 гектар ер майдони заъфарон етиштириш учун ажратилган эди. Дастлабки йилда 5 килограмм ҳосил олинган бўлса, орадан икки йил ўтиб, 20 килограммдан ортди. Туманда заъфарон парваришининг йўлга қўйилгани нафақат қимматбаҳо маҳсулот олиш, балки чекка ҳудудда мавсумий янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромад манбаини кенгайтириш имконини берди. Ўтган йилда ҳосилни йиғиштириб олишга 40 нафарга яқин фуқаро жалб этилган бўлса, ҳозир 10 дан ортиқ хотин-қизлар сотувга тайёрланаётган маҳсулотни қадоқлашмоқда.

Эндиликда Сўх заъфарони ички бозордан ташқари, хорижий давлатларга ҳам сотилмоқда. Жумладан, Кувайт давлатига 20 килограмм маҳсулот етказиб бериш учун 300 минг АҚШ долларлик шартнома имзоланди.

Айни кунларда махсус қадоқланган заъфаронни ҳамкор давлатга юбориш ишлари бошланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan