
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида маъмурий ҳуқуқбузар К.Жга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Воқеа тафсилотига кўра, Транспорт назорати инспекцияси автомобиль транспортида назорат Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан 2024 йил 17 сентябрь куни Ангор туман ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, К.Жўраев (исм ва фамилия ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 март кунидаги 303-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 483-сонли қарорлари талабларига зид равишда, ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганиб келганлиги аниқланиб, шундан сўнг унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1763-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирган.
Судда ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаси, маъмурий баённома, дастлаб олинган тушунтириш хатлари, маъмурий иш ҳужжатлари ўрганилиб, ҳуқуқбузарнинг айби исботланди.
Қоидабузар К.Ж.га жазо тайинлашда оилавий шароити, ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, бу каби ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир қилганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан 1.360.000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Жарима ундирилади ҳуқуқбузар эса товбасига таянади, лекин, бир ҳақиқатни унутмаслигимиз лозим. Асл мақсад жазолаш эмас, балки, ҳар бир шахс ҳақ ҳуқуқларини англаган ҳолда онгли равишда тушуниб, қонунларни бузмаслик лозимлигини.
Жамиятда қонун қоидалар меёри бузилмаса, қонунийлик асосида ишлар олиб борилса, жамиятимиз янада ривожланади ва фаровон бўлишига эришамиз.
Жиноят ишлари бўйича
Ангор туман судининг тергов
судяси Х.Рахимова