STATISTIKA

Қозоғистон ўртача иш ҳақи миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди

Марказий Осиё давлатлари орасида ўртача иш ҳақи бўйича Қозоғистон етакчилик қилмоқда. МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган қиёсий маълумотларга кўра, 2024 йилнинг сентябрь ойида Қозоғистон Республикасида ўртача номинал иш ҳақи 817,2 долларни ташкил этган, деб ёзмоқда Ranking.kz.

Қайд қилинишича, Қозоғистонда маошлар Ўзбекистон ($437,8) ва Қирғизистонникидан ($411,2) деярли икки баравар кўп, Тожикистон бу борада анча ортда қолган ($242,8). Туркманистон бўйича маълумот йўқ.Энг кам иш ҳақи бўйича Қозоғистон яна биринчи ўринда (85 минг тенге ёки 181,1 доллар). Кейинги ўринларни қуйидаги мамлакатлар эгаллади:

– Ўзбекистон — $89,4;

– Тожикистон — $54,9;

– Қирғизистон — $28,3.

Таҳлилчилар Туркманистонга оид маълумотларни ҳам топди: энг кам иш ҳақи 1410 манат (ёки давлат курси бўйича $402,9, аммо «қора бозор» курси бўйича $74,2).Ниҳоят, таҳлилчилар ўтган йилнинг январ-октябр ойларида Марказий Осиёда истеъмол нархлари ўсиши даражасини ҳисоблаб чиқди. 

Инфляциянинг энг юқори динамикаси Ўзбекистонда кузатилган – 7,7%. Кейинги ўринларда Қозоғистон 6,6%, Қирғизистон 4,2% ва Тожикистон 3,2%.

Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон йилига 162, соатига эса 0,08 доллар билан 148-ўриндан жой олган. Тожикистон йилига 265, соатига 0,13 доллар билан 143-ўринни эгаллаган. Минтақада энг яхши натижани Қозоғистон қайд этган. У ерда энг кам иш ҳақи йилига 1 972, соатига 0,95 долларга тенг.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan