РЕКЛАМА

Денгиз сатҳидан 1000 метр баландликда “Ҳисор” тоғ тизмалари бағрида, Шаҳрисабзнинг гўзал Мираки шаҳарчасида Оқсув дарёси бўйида жойлашган “Мираки” санаториясига боришнинг бугун айни вақти!

Санатория даволаш-соғломлаштириш маркази хисобланиб, асосан кардиология, эндокринология, неврология, курортология ва физиотерапия, клиник лаборатория, диагностика, маслахат, консерватив даволаш ихтисослиги буйича тиббий фаолиятни амалга оширмоқда. Санаторияда даволанувчилар юқори сифатли ташхис ва самарали даволаниш имкониятига эга бўладилар.

 

Сиҳатгоҳда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эллардан келган сайёҳлар учун люкс ётоқхоналар, “Кемпинг” коттежлар, замонавий талабларга мос ошхона, тренажёр, кино заллари сингари кўплаб қулайликлар ҳам мавжуд.

Санаторияда ЭКГ, УЗД, лаборатория текширувлари учун барча шароитлар яратилган. Тиббий муолажалар текширув натижаларига қараб белгиланади.

Шунингдек, бу масканда бошқа санаторияларда учрамайдиган – замонавий медицина ва халқ табобати уйғунлигида қандли диабетни даволаш ва қандли диабетда ўзини назорат қилишни ўргатиш мактаби ҳам ташкил этилган.

    

Санатория хизматлари учун тўловлар исталган усулда – нақд пул, пул кўчириш ва пластик карточка орқали амалга оширилади.

 

“Мираки” – табиат гўзалликлари жамланган замонавий сиҳатгоҳ!

                    

Дам олиш билан бирга туристик имкониятлардан ҳам фойдаланишни истасангиз, марҳамат, санаториямиз сизнинг хизматингизда!

                     

Тоғлар бағрида жойлашган “Мираки” санаторияси дам олувчилар учун зиёрат туризми, экотуризм, спорт туризми, ишбилармонлик ва тиббиёт туризми борасида ҳам қуйидаги таклифлар тақдим этади:

                     

“Мингчинор”, “Хазрати Бешир”, “Чинор”, “Хожа Илимкон хонақоси”, “Алвастикўл зиёратгоҳи”, “Оқсув” зиёратгоҳи, Шаҳрисабз шаҳри, “Оқ Сарой” мажмуаси, “Дор ут-тиловат”, “Дор ус-сиёдат” мажмуасидаги Амир Темур ўғли Жахонгир Мирзо қабри мақбараси, “Улуғбек” мадрасаси (“Гумбази Сайидон”), “Сайид Неъматулло”, “Хазрати Султон ота” зиёратгоҳи, “Сув тушар”, “Суқор ота” зиёратгоҳи, “Тешиктош”, “Китоб туман Халқаро кенглик станцияси” ва Самарқанд шаҳридаги барча тарихий обидаларга саёҳат;

* Мираки “Қора дарё “дараси”, “Саят” шаршараси, “Мунаввар водийси”, Ғелон қишлоғи, Кўл қишлоғи, Ҳазрати Суқор ота тоғи, Китоб туман Алвастикўл табиий географик объекти, “Қирққиз”, Мингчинор “Шаршараси”, Мираки тоғ бағридаги “Лолазор” ландшафтига саёҳатлар;

                 

 

Неврология, кардиология, физиотерапия (аппарат ЭЛЕКТРОТЕРАПИЯ BTL -5000 SERIES (Германия), Нуга Бест НМ-5000 (Корея) МАГНИТОТЕРАППИЯ BTL-5000(Германия)), ОЗОНОТЕРАПИЯ ва клиник лаборатория ва бошқа даволаш турларидан фойдаланиш;

* Замонавий спорт анжомлари билан соғломлаштириш, Спорт коллежи ва ўрта таълим мактаблари ўсмирлари билан футбол, воллейбол, теннис, шахмат, шашка, сузиш мусобақалари, “Саят” шаршараси ҳавзасида сузиш, денгиз сатҳидан 1200 м баландликда жойлашган Суқор ота чўққисига кўтарилиб организмни чиниқтириш, велосипедда танани чиниқтириш;

*  Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ туманидаги паррандачилик, чорвачилик, қуён фирмалари, анор, “ЗАФАРОН” ўсимлиги етиштирувчи фермер хўжаликлари фаолияти билан танишиш.

Санатория хизматлари учун тўловлар исталган усулда – нақд пул, пул кўчириш ва пластик карточка орқали амалга оширилади.

 

             

 

“Мираки” – табиат гўзалликлари жамланган замонавий сиҳатгоҳ!

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan