ДУНЁ

Гренландиядаги АҚШ ҳарбий базаси Вашингтондан Москвага яқинроқ

АҚШ 1950-йиллардан буён Гренландияда ўзининг энг шимолий ҳарбий базасига эга — бу илгари Туле авиабазаси номи билан танилган Питуффик фазовий базаси.

Ҳозир бу ерда 200 нафарга яқин америкалик ҳарбий хизмат қилмоқда. Уларнинг асосий вазифаларидан бири — баллистик ракеталар учирилганини аниқловчи тизимни бошқариш.

Доналд Трамп жуда катта қизиқиш билдираётган Гренландия қулай жойлашуви сабабли АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга: Европадан Шимолий Америкага энг қисқа йўл шу орол орқали ўтади.

Бундан ташқари, Питуффик Вашингтондан кўра Москвага яқинроқ жойлашган. Маълумотларга кўра, бу ердан Россия пойтахтигача масофа — 2335 мил (3 757 километрдан зиёдроқ), АҚШ пойтахтигача — 2 344 мил (3 772 километрдан кўпроқ).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan