
Германия яримўтказгичларни тайёрлаш ва ишлаб чиқаришга 2 миллиард евро сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб ёзмоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати ушбу маблағларни яримўтказгичлар, улар учун бутловчи қисмлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ 10–15 лойиҳа ўртасида тақсимламоқчи.
Германия Иқтисодиёт вазирлиги матбуот котиби Анника Эйнхорн чип ишлаб чиқарувчиларга саноатнинг “ҳозирги ривожланиш даражасидан сезиларли юқори бўлган замонавий ишлаб чиқариш қувватларини” ривожлантириш учун маблағ ажратиш режалаштирилаётганини тасдиқлади. Бироқ у тафсилотларни келтирмади.
Ўтган йили Германия яримўтказгичлар ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришга 20 миллиард евро сармоя киритишни режалаштираётгани ҳақида маълум бўлганди. Бироқ ҳозирда оғир кунларни бошдан кечираётган Intel ушбу корхона қурилишини кейинга қолдирган.