Бразилиялик 112 ёшли Жоао Мариньо Нето дунёдаги энг кекса эркак деб топилди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китобининг Instagram саҳифасида эълон қилинди.
Қайд этилишича, бразилиялик Жоао Мариньо Нето 112 ёшу 52 кунлик бўлиб, унинг ёши жорий йилнинг 26 ноябрь куни LongeviQuest ташкилоти томонидан Бразилиянинг Сеара штатидаги Апуярес муниципалитетида тасдиқланган.
1912 йил 5 октябрда Сеара штатининг Марангуапи шаҳрида туғилган Жоао Мариньо Нето аввал Бразилия ва Лотин Америкасидаги энг кекса эркак сифатида тан олинган. Эндиликда у 1912 йилда туғилган сўнгги тирик эркак сифатида ҳам эътироф этилмоқда.