СПОРТ

IBF’нинг янгиланган рейтингида биргина Шаҳрам Ғиёсов қолди

Ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов Халқаро бокс федерациясининг (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингида 8-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Эътиборлиси, яримўрта вазнда (66,6 кг) жанг қилувчи Ғиёсовдан ташқари ўзбек боксчилари ташкилот рейтингига киритилмади. Ғиёсов эса ўтган ойдаги ўрнини биттага яхшилаб, 8-поғонадан жой олди.

Собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ҳам рейтингга киритилмади. Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг) тоифасида жанглар ўтказучи Аҳмадалиев ўтган ой рейтингида 4-поғонани банд этган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan