ХАБАРЛАР

Москвада ҳайдовчисиз трамвай синовдан ўтмоқда

Трамвай сунъий онг томонидан бошқарилади. У вазиятни лидарлар ёрдамида баҳолайди. Лидар — лазер нури ёрдамида 360 градус атрофда ва 200 метр масофада жойлашган ҳар бир объектнинг ҳаракатини аниқлашга қодир. Сунъий онг ушбу маълумотлар асосида вазиятни баҳолаш ва прогноз қилишни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни билади.

Дастлабки босқичда трамвай ҳаракати ҳақиқий ҳайдовчи томонидан назорат қилиб турилади.

Айни дамда у 2 минг км масофа босиб ўтди, 2025 йил охирида ҳайдовчисиз трамвайни тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan