![](https://diyor24.uz/wp-content/uploads/2024/11/da96e35db17e40b84ff3f7e2040309b9.jpeg)
Шимолий Корея шарқий сувлари томон узоқ масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилди. Ҳарбий баёнотда ракета Шимолий Кореядан “юқори бурчак остида” учирилгани тахмин қилинган.
Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати ракета Шимолий Кореядан учирилганини тасдиқлади ва у баллистик бўлиши мумкинлигини ҳам айтди. Мамлакат мудофаа вазири Генг Накатани журналистлар билан суҳбатда ракета КХДР тарихидаги “энг узоқ парвоз вақти”га эга эканлигини айтди ва “у оддий ракеталардан фарқ қилиши мумкин”, деб тахмин қилди.
Шимолий Кореянинг ракета учирилиши Оқ уй томонидан қораланди
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Шон Саветтнинг айтишича, Қўшма Штатлар Шимолий Кореянинг “қитъалараро баллистик ракета синовини” “қатъий қоралайди”. Унинг таъкидлашича, ушбу учириш «БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кўплаб резолюцияларини очиқдан-очиқ бузишдир».
“Биз барча мамлакатларни ушбу қонунбузарликларни қоралашга ва КХДРни беқарорлаштирувчи ҳаракатларини тўхтатиб, жиддий мулоқотга киришишга чақирамиз”, — дейилади Оқ уй сайтида.
Ракета учирилиши аскарлар Шимолий Кореядан Россияга жўнатилаётган пайтда амалга оширилмоқда
29 октябрь, сешанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер бир неча минг шимолий кореялик аскарлар Россия Федерациясининг Курск вилоятига қараб ҳаракатлангани ва уларнинг оз қисми аллақачон у ерда бўлганини айтди. Пентагон маълумотларига кўра, Россия улардан Украина ҳарбий Қуролли кучларига қарши қуруқликдаги қўшинлар таркибида фойдаланиши мумкин.
Бунгача Пентагон жойлаштирилган кучлар сонини 10 минг киши деб ҳисоблаган эди.
«Биз Шимолий Корея 10 000 га яқин аскарини Россия шарқида машқ қилиш учун юборганига ишонамиз», деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Сабрина Сингх Вашингтонда.
Улар “яқин ҳафталарда Украина яқинида рус қўшинларини кучайтириши мумкин”, дейилган AFP хабарида.