ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олди

2024 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олган. Бу ҳақда Қирғизистон сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва саноат вазири ўринбосари Алмазбек Сокеев журналистларга маълум қилди.

Қайд этилишича, сув Ўзбекистонга Норин, Сўх, Оқбўйра дарёлари ва мелиоратив каналлар орқали кирган.  

Худди шу давр мобайнида Қозоғистон Қирғизистондан 558 миллион куб метр сув олган. Ушбу ҳажмнинг учдан икки қисми Талас вилоятидаги Киров сув омборидан олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan