ДУНЁ

Афғонистонда 6 эгизак туғилди

Афғонистоннинг шимолидаги Жаузжон вилоятида яшовчи аёл хусусий шифохонада олти нафар эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Amu TV” хабар берди.

Янги туғилган олти нафар чақалоқнинг тўрт нафари қиз ва икки нафари ўғил бўлиб, вилоят маркази Шибирғон шаҳридаги Шукран хусусий шифохонасида дунёга келган.

Тиббиёт муассасасининг директори Кoзим Сиддиқийнинг айтишича, чақалоқлар ва онанинг аҳволи барқарор. Шифокорлар эса гўдакларнинг соғлиғини қониқарли деб баҳолаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan