ТЕХНОЛОГИЯ

Белгияда 3 млн хонадонни таъминловчи сунъий «энергетика ороли» қурилмоқда

Elia Transmission Belgium компанияси дунёда биринчи бўлиб сунъий «энергетика ороли»ни қуради, деб хабар берди Interesting Engineering портали.

«Малика Елизавета ороли» деб номланган ушбу лойиҳа Белгиянинг қазилма ёқилғига қарамлигини пасайтириб, нисбатан арзон ва экологик тоза электр токи билан таъминлайди. Шимолий денгиз шамоллари ҳосил қилган улкан энергия қитъадаги истеъмолчиларга етказилади.

Компания маълумотига кўра, «Малика Елизавета ороли» Белгияни 3,5 ГВт қувватдаги шамол энергияси билан таъминлаб, мамлакатнинг яшил энергияга ўтишини тезлатади. Оролда ҳосил қилинган электр 3 миллиондан ортиқ хонадонга етиши айтилмоқда.

Белгия соҳилларидан 45 километр олисликдаги «Энергетика ороли»ни 2024–2027 йиллар мобайнида қуриб битказиш режалаштирилган.

 «Малика Елизавета ороли» харитада.

Оролда барпо этиладиган юқори волтли инфратузилма шамол электр станцияларининг экспорт кабелларини бирлаштиради ҳамда Белгияни Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар билан боғловчи бўлғуси линиялар туташадиган марказга айланади. Бу гибрид интерконнекторлар Белгия ва қўшни мамлакатлар ўзаро электр алмашинувига хизмат қилади ва Шимолий денгиздаги йирик шамол станцияларига уланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan