ДУНЁ

Amazon ядровий энергетикага сармоя киритишни бошлади

Amazon компанияси кичик модулли ядровий реакторлар ишлаб чиқарувчи X-energy стартапига энг кўп — 500 млн доллар сармоя киритди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

«Бу технология 2040 йилда экологияга зарар етказишни нулга тушириш кўзланган мақсадимизга эришиш имконини беради», — деди Amazon компаниясининг глобал дата-марказлар вице-президенти Кевин Миллер.

Лойиҳада Amazon қаторида молиячи Кен Гриффин, Ares ва NGP инвестиция жамғармалари, Мичиган университети қатнашмоқда. Стартапда Amazon қанча улушга эгалиги айтилмаган, бироқ X-energy директорлар кенгашидаги иккита жой унинг учун ажратилгани маълум.

Ҳамкорлик кўлами жуда катта — X-energy 2039 йилгача жами қуввати 5 Гвт бўлган кичик модулли ядровий реакторлар (СМР) қуради, бу 4 миллионта уйни электр билан таъминлаш учун етарли. Amazon Вашингтон ва Виржиниядаги СМР лойиҳаларини қўллашни аллақачон бошлаб юборган.

Йирик технология компаниялари, энергияни кўп талаб қилувчи маълумотларни ишлаш марказлари кўпайиши ортидан, ядровий энергетикага тобора фаол сармоя киритмоқда. Аввалроқ Google компанияси Kairos Power стартапига 6-7 та ядровий мини реактор қуришга буюртма бергандии. Microsoft эса Песилванияда тўхтатиб қўйилган Three Mile Island атом электр станциясини яна ишга тушириш ҳаракатида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan