TA'LIM

Ўзбекистондаги 3 та ОТМ илк бор “THE”нинг рўйхатидан жой олди

Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education халқаро рейтинг ташкилоти World University Rankings-2025 ТОП-1000 олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, илк бор ушбу рейтингда республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси — “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 601-800 ўринни, Ўзбекистон миллий университети 1001-1200, Тошкент ахборот технологиялари университети 1501-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари 48 та Ўзбекистон олий таълим ташкилоти репортёр (даъвогар) мақомида рўйхатга киритилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan