Қозоғистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти Премер-Лиганинг 3-тур ўйинларини июн ойи боши (6-7 июн)да ўтказишмоқчи.
Aммо, ушбу саналар Спорт ва санъат вазирлигининг мамлакатнинг бош санитар врачи билан маслаҳатлашувидан сўнг расмий равишда эълон қилинади.
Қайд этиш керакки, мавсумнинг қолган барча ўйинлари бўш трибуналар остида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, чемпионат паузасига қадар «Aстана» клуби жадвалда етакчилик қилаётган эди.