ДУНЁ

АҚШ ядровий арсеналига оид маълумотларни очиқлади

Америка Қўшма Штатларининг ядровий арсеналида 2023 йил сентябрь ҳолатига кўра,  3748 та жанговар каллак бор эди. Бу ҳақда бугун, 20 июль куни АҚШ Ядро хавфсизлиги миллий агентлиги  маълум қилди.

“АҚШ ядро қуроллар захирасидаги шаффофлик” деб номланган ҳужжатда айтилишича, Қўшма Штатлар ядровий қуроллар сонини камайтиришда давом этмоқда. 1994 йилдан 2023 йилгача Қўшма Штатлар 12 088 та ядро каллакларини демонтаж қилган. Билдирилишича, яна 2000 га яқин каллак  “хизматдан четлаштирилиб, демонтаж қилинишини кутмоқда”.

Агентликнинг таъкидлашича, Америка ядровий захиралари 1967 йилдан бери 88 фоизга камайган. Бундан ташқари, 1991 йил 30 сентабрдан бошлаб стратегик бўлмаган ядро қуроллари сони 90 фоиздан кўпроққа қисқартирилган.

Маълумот учун, АҚШ қанча ядровий каллакка эга эканини охирги марта 2021 йил октабр ойида эълон қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan