ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда айрим ўқувчилар олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан олийгоҳлар қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва А-level дастурлари жорий қилинади.

Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқотда маълум қилинишича, бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.

Президентнинг қайд этишича, ёшлар хорижий олийгоҳларда ўқиш учун математика, инглиз тили ва илмий фикрлаш бўйича АSТ имтиҳонини топширмоқда. Бу тестларда 75 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар чет элни энг нуфузли олийгоҳларига грант ютяпти.

“Энди бундай ёшларни ўзимизни олийгоҳларга ҳам грантга қабул қиламиз” — деди давлат раҳбари.

Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади. Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan