ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Браконьер овга чиққанда кеча ойдин бўлди…

Иродаси кучсиз инсонларни нафси ўзига қул қилиб олади. На қонун, на диний қоидалар у кимсага чегара ўрнатолмайди.

Жорий йилнинг 14-майидан 15-майига ўтар кечаси вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Қўмқўрғон ва Жарқўрғон туман  инспекцияси ходимлари томонидан Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида тунги рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида сув омбор ҳудудида Қумқўрғон тумани “Хўжамулки” маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан айни пайтда балиқларнинг уруғлаш мавсуми бўлишига қарамасдан, ноқонуний балиқ овлаш ҳолати антқланган. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидагиКодекснинг 90-модда 4-қисмига асосан далолатнома тузилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan