Таиланд Бош прокуратураси Шинаватрани монархияни ҳақорат қилишда айблади.

Таиланд Бош прокуратураси собиқ бош вазир Таксин Шинаватрани Таиланд монархиясини ҳақорат қилганликда ва интернетда монархияни ҳақоратомуз таркибда жойлаштирганликда айбламоқда, деди чоршанба куни Бангкокда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Прают Пхетчарахун. Брифинг Таиланднинг Тҳе Репортерс телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилди.
“Бош прокурор Амнат Четчаренрак 27 май душанба куни собиқ бош вазирга нисбатан полиция тергови натижаларига кўра, Таксин Шинаватрани қиролликни ҳақоратлашда айблаш тўғрисида қарор қабул қилди”, — деди Фетчарахун.
Унинг сўзларига кўра, собиқ Бош вазир айни вақтда коронавирус инфекцияси билан касалланган. 18 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 да Шинаватрага қарши суд жараёни Бош прокуратура биносида бўлиб ўтади. У эса судга кела олмайди. Шинаватранинг касаллиги ҳақида унинг адвокати Бош прокуратурага хабар берган ва у судни чоршанба кунидан кейинги кунга кўчириш тўғрисида илтимоснома юборган.
Шинаватра 2015 йилнинг февраль ойида Сеулда Жанубий Корея телевидениесига берган интервьюсида Таиланд монархиясини туҳмат қилувчи ибораларни айтганликда, шунингдек, худди шу даврда монархияни ҳақорат қилувчи ва Таиланд миллий хавфсизлигига путур етказувчи контентни интернетда жойлаштирганликда айбланмоқда.
Агар суд томонидан айбдор деб топилса, сиёсатчи Таиланд Жиноят кодексининг 112-моддасига кўра, бундай ҳақорат учун 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, шунингдек, Таиланднинг “Компьютер жиноятлари тўғрисида”ги қонунига биноан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.