2024 йил I чораги давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 млрд сўм ажратилди
Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чораги давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Мазкур кредитлар билан 22 151 нафар талаба қамраб олинди.
Ушбу кредитларнинг катта қисми, яъни 80 фоизи хотин-қизларга берилди — 17 830 нафар талаба бу имкониятдан фойдаланди.
Маълумот учун: «Talim-krediti.mf.uz» платформасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг 6 таси билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши натижасида таълим кредити ажратилган 141 минг нафар талабанинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилди.