ДУНЁ

Исроил Эронга керакли вақтда жавоб қайтаришга ваъда берди

Исроил ҳукумати Эронга зудлик билан жавоб зарбаси беришни режалаштирмаяпти, аммо келажакда Эрон таҳдидига қарши минтақавий коалиция тузиш ниятида. Бу ҳақда Исроил армиясининг, заҳирадаги генерал-лейтенанти, ҳарбий вазирлар маҳкамаси аъзоси Бенни Ганц маълум қилди.

Фото: Reuters

“Эрон таҳдидига дуч келган ҳолда, биз минтақавий коалиция тузамиз ва Эронга ўзимизга мос келадиган усул ва вақтда товон тўлатамиз. Энг муҳими, душманларимизнинг бизга зарар етказиш истаги олдида биз бирлашиб, кучайиб борамиз”, — деди Ганц. 

У Эронга зудлик билан жавоб зарбасини беришни қўллаб-қувватламаслигини айтди. Бенни Ганцнинг фикрича, “Эрон глобал ва минтақавий муаммодир”.

“Кеча дунё бу хавф-хатар олдида Исроил билан яққол бирга эди. Исроил, дунё Эронга қарши бўлиши бу натижа ва Исроил хавфсизлиги учун фойдаланишимиз керак бўлган стратегик ютуқдир”, — деди вазир.

Ганц Исроил расмийлари минтақавий коалицияни айнан ким билан тузиш ниятида эканини айтмади. Исроил минтақада Миср ва Иордания билан дипломатик алоқаларни сақлаб турибди, бироқ иккинчиси 2023 йил ноябрида Ғазо секторидаги ҳужумларга норозилик билдириш учун ўз элчисини чақириб олган.

Исроилнинг асосий иттифоқчилари АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядир. Эрондан Исроилга тунги ракета ҳужумини изоҳлар экан, Бенни Гантз “воқеа тугамади”, деб таъкидлади.

Исроил армиясининг даъво қилишича, 14 апрель куни мамлакатга яқинлашаётган ракета ва дронларнинг 99 фоизи Arrow узоқ масофали ракетага қарши мудофаа тизими ва қирувчи самолётлар томонидан йўқ қилинган. Эрон ҳарбий штаб-квартираси ҳужумни “муваффақиятлироқ” деб атади ва жавоб ҳужуми бўлган тақдирда “каттароқ куч билан” зарба беришга ваъда берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan