ДУНЁ СПОРТ

Хабиб Конорга қарши жанг қилишга розилик берди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга қарши реванш жангига розилик берди.

Хабибнинг менежери Али Абдул-Азизнинг маълум қилишича, агар Конор Жастин Гетжига қарши жанг ўтказиб ғалаба қозонса, Хабиб унга қарши октагонга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, бу икки спортчининг биринчи жангида Хабиб тўртинчи раундда ғалаба қозонган эди.