ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган фуқароларга “загранпаспорт” энди 5 йил муддатга берилмоқда

Ўзбекистоннинг 25 ёшгача бўлган фуқаролари учун хорижга чиқиш паспорти 5 йил муддатга берилмоқда. Бу ҳақда блогер Davletovuz ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзди. Илгари ҳужжат 16 ёшга тўлмаган фуқароларга 5 йил муддатга, 16 ёшдан ошган фуқароларга 10 йил муддатга берилар эди.

“Газета.уз”нинг қайд этишича, қонун ҳужжатларига президентнинг 2022 йил 16 июндаги қарори билан ўзгартириш киритилган. Расмий органлар ва ОАВ паспорт бериш тартибини соддалаштирган (хусусан, уни рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар олишга рухсат этилган) ушбу ҳужжат ҳақида хабар берган, аммо ёшни 16 ёшдан 25 ёшгача ошириш банди эътибордан четда қолган.

Паспорт олиш бўйича аксарият сайтлар, жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ҳамон эски маълумотлар мавжуд.

“Хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаат қилган айрим ўзбекистонликларнинг билдиришича, 22−23 ёшгача бўлган ҳар икки жинсдаги фуқаролар билан терроризмга қарши кураш бўлими вакили ва маҳалладаги участка инспектори суҳбат ўтказган. Ёшлардан четга чиқиш мақсади ва хорижда қолиш муддати, шунингдек, ота-оналарнинг саёҳат ҳақида хабардорлиги сўралади. Баъзилар рўйхатдан ўтиш жойида ёшлар билан ишлаш ташкилотидан маълумотнома сўрашганини айтмоқда”, — дейилади хабарда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan