ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ҚИММАТГА ТУШГАН БЕЗОРИЛИК

Матлуба  Мирзаева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳали турмушга чиқмаган. Ёши ҳам ўттизни қоралаб қолган қиз бола. У бу нарса олиб келиб савдо билан шуғулланади. Кимки уни савдо қилаётган чегарасини тўсса балога қолади. Бундай ҳолат деярли ҳар куни бўлиб туради. У учун бундай одатлар шунчаки бир ҳолатга айланиб қолган.

Шу куни ҳам уни савдо қилаётган жойида, рўпарасида Холдон деган аёл келини билан бозорлик қилиб қайтишида бир паст туриб қолди.

Матлуба савдо растасидан айланиб ўтиб, нима қилиб турибсилар, дея ҳа йўқ, бе йўқ Холдонани сочидан тортиб ерга йиқитиб судраб ташлади. Ерга қаттиқ йиқилган аёлни яна дўппослай кетди. Уларни шу ердаги киракаш йигитлар зўрға ажратишди. Йиқилиш, муштлар зарбидан тан жароҳати олган Холдона Жумаева бозордан уйига эмас, шифохонага боришига тўғри келди.

Шу ердагилардан кимдир “қуш уясида кўрганини қилади” деса яна кимдир “ўстирган палагига қараб тортибдида” дейишди. Бу кимни қизи деб сўраса, уни танийдиган киракаш йигитлардан бири Бибиш “дев” опани қизида, – деди.

Ҳа, зотига қараб тортибдида, дейишди шу ердагилар. Холдона Жумаева туман шифохонасида яна бошқа клиникаларга даволаниб барча дори-дармонга кетган харажатларини патталарини (квитанцияларини) йиғиб юрган эди. Яхшиямки, бировларга ўхшаб нима керак деб ташлаб юбормагани.

Шу бўйича суриштирув ишлари олиб борилганда асқотиб қолди. Қўзғатилган жиноят иши судга ҳавола қилинганда жабрланувчи Холдона опадан Матлуба бирон марта ҳам узр сўрамагани, ҳолидан хабарлашмагани маълум бўлди.

Суд ҳужжатларни ўрганиб, бир тўхтамга келди. Жамоат жойида қиз бола бўла туриб инсонга тан жароҳати етказгани учун безорилигини жазо билан баҳолади. Энди Матлуба Мирзаева икки йил давлат фойдасига йигирма фоиз ишлаб берадиган бўлди.

Шу билан бу иш якунланмади. У яна калтакланган Холдона Жумаевага етказилган зарари  учун тўққиз миллион сўмдан ортиқ тўлайдиган бўлди.

Безори қизни қилиғи қимматга тушди.

Комилжон Назаров,Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan